fbpx

АҚШдаги мусулмонлар барча эътиқод вакилларига хайрия қилмоқда

АҚШдаги мусулмонлар барча эътиқод вакилларига хайрия қилмоқда

Feb 5, 2021

Қўшма Штатлар бўйлаб бир неча мусулмон гуруҳлар ва исломий марказлар қийин пайтларда муҳтожларга ёрдам бериш учун савобли ишларни амалга оширмоқдалар. Хюстонда (Техас) мусулмонларнинг етакчи нотижорат ташкилоти барча динларга мансуб инсонларга хайрия ёрдами кўрсатмоқда. Хюстонда ўз ишини 2005 йилда бошлаган ICNA Relief фуқароларни озиқ-овқат, тиббий ёрдам ва уй-жой билан таъминлаш бўйича тадбирларни амалга оширмоқда.

«Агар сиз бизнинг ташкилотимиз шиорига қарасангиз, унда мусулмонлар инсоният учун деб ёзилган. Бу бизнинг динимизнинг асосидир», – дейди Хюстондаги ICNA Relief вакили Семи Бухари.

ICNA ишларининг катта қисми қочқинларга ёрдам беришга қаратилган бўлса-да, бугунги кунда уларнинг барчаси 2020 йилда дунёни ларзага солган COVID-19 пандемияси сабаб ўзгарди. Houston Food Bank (озиқ-овқат банки) билан ҳамкорликда барча миллат вакиллари ICNA Relief дан озиқ-овқат маҳсулотларини олишмоқда.

«Биз тахминан ойига 450 та оилани (пандемия олдидан) озиқ-овқат билан таъминладик», дейди Бухари. — Июль ва август ойларида бу 1200 дан 1400 кишига қадар бўлган.

ICNA — Шимолий Америкадаги энг йирик мусулмон нотижорат ташкилотларидан бири.

Article Courtesy: ISLOM.uz

0 Comments

Submit a Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *